

Унда мезбонлардан ташқари Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Тожикистон давлатларидан ҳам жамоалар иштирок этди. «BIG CUP ISYK-KUL» номли мусобақада ўзбекистонлик ёшлар фахрли 2-ўринни қўлга киритди. Аниқроғи Шохруҳ Ишанов бошқарувидаги «АФА-SGS-2005» жамоаси ўз тенгқурларига қарши кечган ўйинларда ижобий натижалар қайд этиб, якунда 2-ўринга эга чиқди.
Аҳамиятлиси «Андижон» академиясининг яна бир жамоаси, Лочин Гулдаев мураббийлигидаги «АФА-SGS-2006» ҳам 2006 йилларда таваллуд топган футболчилар иштирокидаги мусобақада кумуш медалларига эга чиқди. Шу тариқа андижонлик ёш футболчилар халқаро турнирда совриндорлар қаторидан жой эгаллаб, ўз уйига кумуш медаллар билан қайтиб келадиган бўлди.






