

“Натижалар кутилгандек бўълмади. Жамоанинг ўйини ҳам раҳбариятга маъқул келмай қолди. Ниманидир ўзгартириш вақти келганди. “Арсенал“дан учралган мағлубиятдан сўнг биз буни муҳокама қилдик ва бир қарорга келдик. Бу кутилган воқеа эди. “Реал“га янги “қон“ керак эди ва мен ҳам ўз йўлимни топдим“, — деди Анчелотти.
Карло Анчелотти 2013 йилдан 2015 йилгача ва 2021 йилдан 2025 йилгача “Реал Мадрид“ бош мураббийи лавозимида ишлади. Май ойида эса Бразилия бош мураббийи бўлгани эълон қилинди.


