

"Милан" яна ўз обрўсини тиклаётганидан хурсандман. Европа лигаси ўйинида "Сан-Сиро" тўлиши - яхши белги. "Милан" мухлислари ғалабага чанқоқ. Янги футболчилар кучли, Монтелла тўғри мураббий. "Милан"ни кузатиш қизиқ бўлади, бироқ Монтеллага вақт керак бўлади. Ярим соат ичида яхши таом тайёрлай олмайсан. "Милан" мағлуб бўлса ҳам шундай дейман. Ишқибозлар мураббийни сўкмасликлари керак, ўсиш йўлида қоқилишлар ҳам бўлади" - дейди Анчелотти.


