

Мураббий интервью бериш чоғида, футболни қандай яхшилаш мумкинлиги ҳақида саволга жавоб берди.
"Кўп қўшиб берилган вақтлардан қутилиш учун "тоза вақт" ғояси бор. Бир нималар қилиш мумкин.
Тақвимга келадиган бўлсак, бу мавсум ўйинлар жуда кўп. "Реал"нинг 15 нафар футболчиси иштирок этган жаҳон чемпионати бўлди. Кейин Саудия Арабистонида Испания Суперкубоги, Марокашда клублар ўртасидаги ЖЧ.
30 декабрдан 20 мартгача ҳар уч кунда майдонга тушдик. "Барселона" каби барқарор бўла олмадик.
Ҳозирги тақвим - абсурд, масалани ҳал қилиш керак" - дейди Анчелотти.


