Алли "Тоттенхэм"нинг "Бёрнли"га қарши ўйини учун қайдномасига кирмади

Alisher
26 окт 2020, 14:21
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Деле Алли таркибдаги ўрнини тўлиқ йўқотди.

24 ёшли англиялик футболчи бугун бўлиб ўтадиган "Бёрнли"га қарши ўйин учун жамоанинг қайдномасига киритилмади.

Алли жароҳат олмаган - у Европа Лигасига қарши ўйинда майдонга тушди ва 30 дақиқа ўйнади.

АПЛ доирасида эса сўнгги бир ярим ойда умумий 1та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: theathletic.com