Алабага ҳали ҳам 4 клуб даъвогарлик қилмоқда, "Реал" билан келишув ҳали ҳужжатлаштирилмаган

Alisher
30 мар 2021, 12:24
Ҳали ҳам "Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба учун тўрт клуб даъвогарлик қилмоқда.

Футболчи учун бош даъвогар Мадриднинг "Реал" клуби бўлиб қолмоқда. Австриялик футболчи "қаймоқранглилар" билан бўлажак шартноманинг молиявий шартларини келишиб олган. Аммо, "бланкос" билан барча келишувлар оғзаки, ҳали ҳужжатлаштирилмаган.

Ҳимоячининг агенти Пини Захави нафақат "Реал", балки бошқа клублар билан ҳам музокаралар ўтказилаётганини айтди. Футболчи учун "Челси", ПСЖ ва "Барселона" клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.

28 ёшли ўйинчи жорий мавсум барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Kicker

Сўнгги янгиликлар

Барча ›