«Ал Ҳилол» Салоҳ учун қанча ойлик беришга тайёрлиги маълум

Khoja
28 янв 2025, 10:41
Неймар билан шартномани бекор қилган «Ал Ҳилол» ёзда бошқа бир супер юлдуз билан шартнома тузмоқчи.

Саудияликлар Муҳаммад Салоҳ билан шартнома тузишни режа қилган. Салоҳни қўлга киритиш учун «Ал Ҳилол» раҳбарияти футболчига йилига 250 миллион доллар маош беришга тайёр.

Агар ушбу келишув амалга ошса, Салоҳ футбол тарихидаги энг катта маош олувчи футболчига айланади.

Маълумот учун, Салоҳнинг «Ливерпул» билан тузган шартномаси ёзда якунланади. Футболчи жорий мавсум 32 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 23 гол ва 17 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›