Эдерсон Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин

2 май 2026, 16:36
Эдерсон ўтган ёзда "Манчестер Сити"дан "Фенербахча"га ўтганди.

Бу ёзда бразилиялик яна клубини ўзгартириши мумкин. Эдерсонда Саудия Арабистонида вариантлар пайдо бўлди. Дарвозабонга "Ал Насср" ва "Ал Ҳилол" даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда Экрем Конур ёзмоқда.

Бу мавсумда Эдерсон "Фенербахче" сафида 36 та ўйин ўтказди. Уларда дарвозабон 35 та тўп ўтказиб юборди ва 13 та "қуруқ" ўйинни қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/Ekremkonur