

Кеча "Ал Ҳилол" мусобақа ярим финалида "Фламенго"ни мағлуб этди (3:2) ва финалга йўл олди. Араб клуби ушбу босқичда "Реал Мадрид" - "Ал Аҳли" жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.
Шунингдек, саудиялик миллиардер шаҳзода Ал Валид бин Талал ҳам Саудия Арабистони жамоасининг ҳар бир футболчиси клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонса, қўшимча 266 525 доллар маблағ ҳадя этишини айтди.



