Акмал Шораҳмедов: "Бухоро"дан бошқача ўйин кутгандик"

Narzulla Saydullayev
15 май 2016, 13:30
"Бунёдкор" - "Бухоро" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар сардори Акмал Шораҳмедов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун "Бухоро"дан бошқача ўйин кутгандик, лекин бу жамоа нимага қодир эканлигини намойиш эта олмади. Биз ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Олдинда "Обод"га қарши ўйин кутиб турибди. Бу учрашувга ҳам жиддий қарайммз, сабаби ундан кейин чемпионатдаги бевосита рақибимиз "Насаф" билан ўйнаймиз. Айнан "Обод"га қарши баҳс биз учун синов вазифасини ўтаб беради", - дейди Шораҳмедов.

"Бухоро" матбуот хизмати


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia