

Бу ҳақда “Football Insider” хабар тарқатди.
Манбага кўра, 22 ёшли германиялик футболчини "Тоттенхэм" ва "Челси" ҳам кузатиб бормоқда. Тресольдининг "Брюгге" билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача тузилган, бироқ манбаларнинг фикрича, 2027 йилнинг ёзида клуб учун уни сақлаб қолиш қийин бўлади, айни пайтда бельгияликларда унинг ўрнига янги ўйинчи топиш учун вақт етарли бўлади. Шу билан бирга, "Брюгге"нинг позицияси сабабли трансфер қишки ойнада амалга ошиши эҳтимоли жуда паст.
Тресольди 2025 йилнинг июлидан бери "Брюгге" сафида тўп тепиб келмоқда. У 2026/27 йилги мавсум 14 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.



