Шамсиддин Турсунмаҳаммадов: "Бунёдкор"нинг ўрни Суперлигада, биз охиригача бор кучимизни берамиз"

Iskandarov Abdulaziz
24 окт 2026, 11:56
"Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг 25-турида "Машъал"ни мағлуб этди (2:1).

Ўйинда "қалдирғочлар"нинг ғалаба голига Шамсиддин Турсунмаҳаммадов муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик.

"Машъал"га қарши кечган баҳс осон кечгани йўқ. Рақиб зиммасида муайян босим бўлмагани боис улар анча эркин ва эркин тактикада, сифатли ўйин кўрсатишди. Шундай бўлса-да, биз олдимизга қўйилган асосий вазифани бажариб, жамоамиз учун ўта муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритдик.

Жамоадаги муҳит ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши менга алоҳида босим юкламайди, аксинча, қўшимча ишонч ва мотивация беради. Ўйиндан ўйинга ўз кучимга бўлган ишонч ортиб бораётганини ҳис қиляпман.

Ҳозирда "Бунёдкор"да кўплаб иқтидорли ёш футболчиларга кенг имконият берилмоқда. Жамоа раҳбарияти ва мураббийлар штабининг бу ишончи биз учун жуда қадрли. Жорий мавсумда "Бунёдкор"ни Суперлигада сақлаб қолиш ва клуб шаънини муносиб ҳимоя қилиш учун бор куч-ғайратимизни ишга соламиз. "Бунёдкор"нинг ўрни қуйида эмас",- дейди Шамсиддин Турсунмаҳаммадов.

Ўхшаш янгиликлар

Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›