Агуэро юрагида муаммо юзага келгани туфайли захирага олинган

Eldor Akmurzayev
31 окт 2021, 07:00
Ла Лига 12-турида “Барселона” ўз майдонида “Алавес”ни енга олмади – 1:1.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган Серхио Агуэро 1-таймдаёқ майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Филиппе Коутиньо туширилди.

Маълумотларга кўра, аргентиналик футболчида тахикардия (юрак тез уриши) юзага келган ва эҳтиёт чораси сифатида у захирага олинган. Ҳужумчи ўйин давомида майдонга ётиб, кўкрагида муаммо ва нафас қисишини ҳис қилди. Ҳозирда унинг соғлиғи яхши эканлиги айтилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: El Chiringuito TV