Расман: Игорь Голбан “Насаф”га қайтди!

Mirjalol Normatov
5 янв 2024
Тажрибали ҳимоячи Игорь Голбан “Насаф”га қайтди.

Голбан "Насаф" билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Футболчи 2024 йил охиригача қаршиликлар шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Голбан 2016-2018-йиллар оралиғида “Насаф” сафида ҳаракат қилган.

Маълумот учун, Голбан ўтган мавсум "Навбаҳор" таркибида барча турнирларда 32 ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати