Юсупов, Неманов, Таҳсин, Йовович ва бошқалар жазоланди — Тартиб-интизом қўмитаси

Sherzod Nurmatov
27 ноя 2026, 13:35
Жорий йилнинг 24 ноябрь санасида Лига қошидаги Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда мазкур санагача бўлган вақт оралиғида Ўзбекистон Суперлигаси, Про лига учрашувларида иштирокчилар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликлар юзасидан қарор чиқарилди.

Суперлига

Навбаҳор - Нефтчи

Суперлига 28-тури доирасидаги Навбаҳор лочинлари – Нефтчи учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 41-дақиқасида Нефтчи футбол клуби футболчиси Владимир Йовович тўп учун курашда тирсаги билан рақиб жамоа футболчисининг юз қисмига зарба бергани учун қизил карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 62-моддасига асосан Нефтчи футбол клуби футболчиси Владимир Йововичга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилсин.

Пахтакор – Нефтчи

Суперлига 25-тури доирасидаги Пахтакор – Нефтчи учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув қайдномасига киритилган Нефтчи футбол клубининг шифокори ўрнига учрашув расмий қайдномасига киритилмаган бошқа шифокор захира ўриндиғидан жой олиб, учрашув мобайнида хизмат кўрсатгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан Нефтчи футбол клубига жарима интизомий жазо чораси қўллансин.

Қўқон-1912 – Қизилқум

Суперлига 26-тури доирасидаги Қўқон-1912 – Қизилқум учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув якунланганидан сўнг, учрашув қайдномасига Қўқон-1912 футбол клуби расмий эътироз киритмаган бўлса-да, матбуот анжуманида Қўқон-1912 футбол клуби бош мураббийи Андрей Шипилов ҳакамлик ва ташкилотчилик бўйича эътирозларини билдиргани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан Қўқон-1912 футбол клуби бош мураббийи Андрей Шипиловга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўлланилсин.

Динамо – Андижон

Суперлига 25-тури доирасидаги Динамо – Андижон учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра Андижон футбол клуби футболчиси Александре Андроникашвили ўйин давомида чигалёзди машқларни бажариш вақтида машғулотларга ажратилган махсус жойда шуғулланмай, майдон яқинидаги бурчак байроғи олдида машқ қилгани ва унга учрашув ҳаками огоҳлантиришига қарамасдан, футболчи махсус жойга ўтмагани, учрашув комиссари ҳам ушбу ҳолатга аралашиб, Андижон футбол клуби вакилларини бир неча бор огоҳлантирганига қарамасдан, футболчи, бу талабни менсимай, ўз жойини ўзгартирмагани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 77-моддасига асосан Андижон футбол клуби футболчиси Александре Андроникашвилига нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўлланилсин.

Нефтчи – ОКМК

Суперлига 27-тури доирасидаги Нефтчи – ОКМК учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашув аввалида Нефтчи футбол клуби учрашув ўтказиш тартибига (Countdown) мувофиқ белгиланган вақтда тоннелга чиқиб келишда 5 дақиқа кеч қолганлиги, оқибатда учрашув 2 дақиқа кеч бошланганлигига сабаб бўлгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 54-моддасига асосан Нефтчи футбол клубига нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўлланилсин.

Навбаҳор – Нефтчи

Суперлига 28-тури доирасидаги Навбаҳор лочинлари – Нефтчи учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувни ташкил қилишда Навбаҳор лочинлари футбол клуби қатор камчиликларга йўл қўйгани, жумладан, учрашув якуни арафасида мезбон жамоа майдон атрофидаги тўпларни намойишкорона яшира бошлагани, учрашув комиссарининг мазкур ҳолатни тўхтатиш бўйича талаблари бажарилмагани, ўйин якунлангач, майдонга аккредитация (махсус рухсатнома)га эга бўлгаман шахслар тушиб келгани, кийиниш хонаси олдида аккредитация (махсус рухсатнома)га эга бўлмаган кўплаб шахслар тўплангани ва улар орасида болалар ҳам борлиги, учрашув комиссари томонидан мезбон клуб вакилларидан ушбу тартибсизликни бартараф этиш бир неча бор сўралгани, бироқ тартибсизликлар давом этгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 56, 69, 73, 77-моддаларига асосан Навбаҳор лочинлари футбол клубига нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўлланилсин.

Суперлига 28-тури доирасидаги Навбаҳор лочинлари – Нефтчи учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 85-дақиқасида Нефтчи футбол клуби футболчиси Асилбек Жумаев ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан “Нефтчи” футбол клуби футболчиси Асилбек Жумаевга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.

Сўғдиёна – Динамо

Суперлига 27-тури доирасидаги Сўғдиёна – Динамо учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 59-дақиқасида Динамо футбол клуби футболчиси Эдем Неманов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан Динамо футбол клуби футболчиси Эдем Немановга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.

Локомотив – Пахтакор

Суперлига 28-тури доирасидаги Локомотив – Пахтакор учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 79-дақиқасида Пахтакор футбол клуби футболчиси Заид Таҳсин ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан Пахтакор футбол клуби футболчиси Заид Таҳсинга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.

Суперлига 28-тури доирасидаги Локомотив – Пахтакор учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+3-дақиқасида Пахтакор футбол клуби футболчиси Иброҳим Ибрагимов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан Пахтакор футбол клуби футболчиси Иброҳим Ибрагимовга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.

Қўқон-1912 – Сўғдиёна

Суперлига 28-тури доирасидаги Қўқон-1912 – Сўғдиёна учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 89-дақиқасида Қўқон-1912 футбол клуби футболчиси Тома Табатадзе ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан Қўқон-1912 футбол клуби футболчиси Тома Табатадзега нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.

Динамо – Бунёдкор

Суперлига 28-тури доирасидаги Динамо – Бунёдкор учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 70-дақиқасида Бунёдкор футбол клуби футболчиси Сардор Абдунабиев ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан Бунёдкор футбол клуби футболчиси Сардор Абдунабиевга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.

Суперлига 28-тури доирасидаги Динамо – Бунёдкор учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+8-дақиқасида Бунёдкор футбол клуби футболчиси Амир Тўрақулов ўйин вақтини сунъий равишда чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан Бунёдкор футбол клуби футболчиси Амир Тўрақуловга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.

Суперлига 28-тури доирасидаги Динамо – Бунёдкор учрашуви ҳакамидан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+8-дақиқасида Бунёдкор футбол клуби бош мураббийи Иван Бошкович ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан Бунёдкор футбол клуби бош мураббийи Иван Бошковичга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.

Қизилқум – Навбаҳор

Суперлига 27-тури доирасидаги Қизилқум – Навбаҳор лочинлари учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувнинг 90+3-дақиқасида Навбаҳор лочинлари футбол клуби футболчиси Ўткир Юсупов стадиондаги томошабинларга қарата қўли билан номақбул (уятли) ҳаракат қилгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 64-моддасига асосан Навбаҳор лочинлари футбол клуби футболчиси Ўткир Юсуповга нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўллансин.

Пролига

Яйпан – Қарши ДУ

Пролига 26-тури доирасидаги Яйпан – Қарши ДУ учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган, унга кўра учрашувни ташкил қилишда Яйпан футбол клуби қатор камчиликларга йўл қўйгани, жумладан, майдон атрофида жойлаштирилиши керак бўлган реклама баннерлари етарли даражада бўлмагани ҳамда учрашув сўнгида матбуот анжумани учун махсус баннер бўлмаганлиги, матбуот анжуманини ташкил қилишда ноқулайликлар вужудга келгани аниқланди.

Қарор: Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом кодексининг 73, 77-моддаларига асосан Яйпан футбол клубига нисбатан жарима интизомий жазо чораси қўлланилсин.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: pfl.uz