UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  0 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  0 01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  3 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  18 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   35 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  222 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21

Англия Лига Кубоги. "Арсенал"ни йирик ҳисобда мағлуб этган "Манчестер Сити" ярим финалга чиқди Янгиликлар

Англия Лига Кубоги. "Арсенал"ни йирик ҳисобда мағлуб этган "Манчестер Сити" ярим финалга чиқди

Англия Лига Кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган "Арсенал" - "Манчестер Сити" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Арсенал – Манчестер Сити 1:4

Гол: Жезус (3, 0:1), Ляказетт (31, 1:1), Махрез (55, 1:2), Фоден (59, 1:3), Ляпорт (74, 1:4).

Арсенал – Рунарссон, Колашинац, Габриэл, Соареш, Мэйтленд-Найлз, Себальос, Мартинелли (Пепе, 49), Уиллок, Эль-Ненни (Смит-Роу, 66), Мустафи, Ляказетт (Балогун, 77).

Манчестер Сити – Стеффен, Лапорт, Жоау Канселу, Рубен Диаш, Зинченко, Фоден, Фернандиньо, Бернарду Силва (Ферран Торрес, 70), Родри (Уокер, 77), Марез, Габриэл Жезус (Агуэро, 74).

Огоҳлантириш: Эль-Ненни (23), Мустафи (25), Бернарду Силва (65).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!! "Манчестер Сити" "Арсенал"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди.

90+1. УХХХХ!! Махрез рақиб дарвозаси яқин бурчагини нишонга олди. Посбондан сейв.

89. Фоден тезкор қарши ҳужумни йўққа чиқарди. Оддий жойда ноаниқ пас берди.

87. ИЕ!! Зинченко жуда қулай нуқтадан стадион тепасидаги қушни нишонга олди.

85. ЗАРБАААААА!!! Пепенинг зарбасига аниқлик етишмади.

80. УХХХХХХ!! "Арсенал"нинг ҳужуми хавфли кўриниш олаётганди. Смит-Роунинг марказ томон оширган тўпини Диаш қайтариб юборди.

74. ГООООООЛЛЛЛ!!! Фоденнинг ҳаводан узатган пасидан кейин Ляпорт боши билан берган зарбаси орқали ҳисобни йирик ҳолатга келтириб қўйди.

71. "Арсенал" ҳужумга ўтди. Лекин Колашинац оффсайдда қолиб кетган экан.

69. ЗАРБААААА!! Ляказеттнинг зарбасига аниқлик етишмади.

67. "Арсенал" ҳаракат қилмоқда. Вазиятлар яратишга интилмоқда.

60. Йўқ, гол инобатга олинди.

59. ГООООООООООЛЛЛЛ!!!! Фоден бирга бир вазиятдан унумли фойдаланмоқда!!! Бироқ бу вазиятда оффсайд бўлиши мумкин. ВАРни кутамиз.

55. ГОООЛЛЛЛЛЛЛ!!! МАХРЕЗЗЗЗЗЗ!!! Зарбани ушлаб олиш чоғида Рунарссон хатоликка йўл қўйди, натижада гол!

53. УХХХХ!!! Махрез "Арсенал" жарима майдончаси ёнида йиқитилди. Жарима зарбаси.

52. "Ман Сити" яна кичик паслар орқали ҳужум уюштиришга ҳаракат қилмоқда.

48. Мартинелли ҳали ҳам алмаштирилмаган экан. Унинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди ва ўрнига Пепе майдонга тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Демак, жамоалар майдонга қайтиб чиқишмоқда.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

Таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. Мартинелли эса қайтди.

44. Мартинелли майдонда йиғлаб ётибди. У катта эҳтимол билан ўйинни давом эттира олмади. У рақиб посбонидан зарба қабул қилиб олди. 

41. РУНАРСССОНННННННН!!!!! "Арсенал"нинг ҳимоясидаги бўшлиқдан кейин Жезус "Арсенал" кипери билан бирга бир ҳолатга чиқиб кетди ва кучли зарба берди. Рунар кучли реакция намойиш қилди ва зарбани қайтаришга муваффақ бўлди!

40. Марказда Себальос тўпни рақибидан олиб қўйди ва Мэйтленд-Найлзга оширди. У Зинченкони алдаб ўта олмади. Етмаганига тўп унга тегиб, майдонни тарк этди.

35. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!! Ляказетт бир паси орқали Себальосни рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқариб юбориши мумкин эди. Ҳимоячилар хавфни бартараф этди.

34. Энди "Арсенал" ташаббусни қўлига олишга интилмоқда. 

31. ГООООООООЛЛЛЛ!!!! Қанотдан узатилган тўпни Ляказетт боши билан дарвозага киритди!!!

30. Ўйинни "шаҳарликлар" тўлиқлигича назорат қилмоқда. Бироқ вазиятлар камайиб кетган.

27. УХХХХХ!! Жаримадан узатилган тўпни Родри дарвозага киритишга яқин эди. Лекин ҳимоячи тўпни бурчакка чиқариб юборди.

24. "Сити" хавфли нуқтадан жарима зарбасига эга бўлди. Бироқ Махрез жонли деворни нишонга олди. 

22. ЗАРБАААА!! Махрезнинг бурчакдан узатган тўпига Ляпорт боши билан зарба йўллади. Бирооозз ноаниқ.

21. "Сити" ўз услубида ҳужум уюштирди. Родрининг пасидан кейин Махрез рақиб постини нишонга олганди. Бироқ тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

20. Мартинелли "Сити" дарвозаси томон тўпни узатди. Стеффен тўпга пешвоз чиқди.

17. "Сити"дан навбатдаги ҳужум. Фоден дарвозага тескари ҳолатда зарба берди. Посбон тўпни ушлаб олди.

14. Лондонликлар бурчак зарбасига эга бўлганди. Лекин Ляказетт боши билан ноаниқ зарба йўллади ва тўп "шаҳарликлар"га олиб берилди.

12. "Арсенал" ҳужумга ўтмоқчи эди. Колашинац ноаниқ пас берди ва тўп аутга чиқиб кетди.

9. "Сити" шунақанги кўп пас ўйнаяпдики, жонга ҳам тегиб кетди) "Арсенал" эса тўпни ололмаяпти.

6. ЗАРБАААА!!! Фернандиньонинг зарбаси рақибига тегиб, майдонни тарк этди. "Шаҳарликлар" бурчак тўпидан самара чиқара олмади.

5. "Сити" яна бир бор хавфли ҳужум уюштирди. Родри тўпни йўқотди.

3. ГОООООООЛЛЛЛ!!!! Зинченконинг қанотдан узатган тўпини Жезус боши билан дарвозага киритди!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишган ва ўйинни бошлаш учун шай ҳолатда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! "Арсенал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашувни биргаликда кузатиб борамиз. Баҳсни сизлар билан бирга Миржалол Норматов томоша қилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика