«Бу қандай ташкилотчилик? Кимга керак бундай марказлашган чемпионат? Бу шармандаликдан бошқа нарса эмас» — Андрей Канчельскис ПФЛнинг ташкилий ишларини кескин танқид қилди
19 авг 2020 19:55
Янгиликлар
«Бу қандай ташкилотчилик? Кимга керак бундай марказлашган чемпионат? Бу шармандаликдан бошқа нарса эмас» — Андрей Канчельскис ПФЛнинг ташкилий ишларини кескин танқид қилди
"Ростини айтганда ташкилотчиларни умуман тушунмадим. Марказлаштирилган ҳолда ўтказиш ҳақида видеоконференцияда барчамиз ўйинларни 18:00дан кейин ўтказишга келишиб олгандик. Негадир биз 17:00да ўйнадик. Нима учун кимгадир мумкин, кимгадир мумкин эмас. Менга айтингчи, "Пахтакор" 17:00да ўйнаяптими? Агар бугун худо кўрсатмасин футболчилардан бирини бошини офтоб урганда ва ўзидан кетиб қолганда нима бўларди? Футболчининг ота-онасининг кўзига қандай қарардингиз? Қозоннинг "Рубин" клубида Бистров шундай бўлганди...
Соат 5да ўйнадик, устимиздан кулаяпсизми? Келинглар унда 15:00да ўйнайлик. Бу футбол эмаску. Яна майдоннинг ҳолатини қаранг. Бугун Суперлигада битта ўйин ва биз энг ёмон майдонда ўйнадик. Нима учун у ҳолда марказлашган ҳолда ўйнаяпмиз? Кимга керак бундай марказлашган чемпионат? Марказлашган тарзда ўтказилаётган экан унда шароит яратиб беринглар. Ёки сув йўқ, ёки бошқа нарса йўқ. Футболчиларни устидан кулиш яхши эмас.
Футболчиларнинг соғлиги ҳақида гапираяпмиз, лекин 40 даража иссиқда футбол ўйнатаяпсизлар. Бундай футбол кимга керак? Футболчи худо сақласин ерга йиқилиб тушса нима қиламиз, ким жавоб беради?
Келинглар майдонларни яхшилайлик деяпмиз, аммо амалда ҳеч нима қилинмаяпти. "Пахтакор" ҳеч қачон 17:00да ўйнамаяпти. Улар футболчилари ҳолати ҳақида қайғуришади? Мен ҳам қайғураман.
Бугун футболчилар майдонда югуриш эмас, юришга қийналишди. Футбол жозибаси ҳақида нимадир дейишга хайронман. Бу кошмар, бу ақлга сиғмайди. Биз марказлаштирилган мусобақа ўтказиш учун келиб қанча пул сарфладик. Яшаш, овқатланиш ва бошқалар. Яна ҳеч қандай шароит йўқ. Қандай футбол ўйнаш мумкин?
Биринчи голни тоза ургандик, агар уни ҳисобга олишганида ўйин бошқача бўларди. Йигитларга мана шундай иссиқда ўйнашгани учун раҳмат айтаман. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин таслим бўлишмади ва ҳисобни тенглаштирдик. Барчага соғлиқ тилайман, аммо бундай ташкилотчиликни умуман кутмагандим.
Беленков борасидаги саволлар менга эмас.
Мен бундай майдонда 90-йилларда ўйнардим. Ҳозир эса 21-аср! Бу "огород"ни ўзи ", - дейди Андрей Канчельскис.
Фикрлар