Гвардиола қўл остидаги жамоа илк марта қаторасига икки учрашувда 3 та гол ўтказди

АПЛ 33-турида “Манчестер Сити” ўз уйида ҳамшаҳарлари “Манчестер Юнайтед”га (2:3) имкониятни бой берди.

“Шаҳарликлар” қаторасига иккинчи ўйинда ўз дарвозаларидан учта гол олиб чиқишди. Ушбу ҳафтада Гвардиола жамоаси ЕЧЛ ¼ финалида “Ливерпул”га мағлуб бўлганди.

Гвардиоланинг мураббийлик фаолияти давомида илк марта унинг қўл остидаги жамоа қаторасига икки ўйинда ўз дарвозасидан учтадан гол ўтказиб юборди.


Манба: Gracenote Live