Бир учрашувда 10та четлатишни кўрганмисиз? Кеча шундай бўлди (+ВИДЕО)
		
		19 фев 2018 21:14
        Янгиликлар	
	 
				 
				Бир учрашувда 10та четлатишни кўрганмисиз? Кеча шундай бўлди (+ВИДЕО)
Якшанба куни Бразилиянинг Баия штати чемпионатида маҳаллий "Витория" ва "Баия" клублари ўзаро куч синашишди.
			Биринчи бўлим асабий ўтди. Учрашувнинг биринчи қисмида 1та гол урилди ва 6та сариқ карточка кўрсатилди.
Аммо энг қизиғи танаффусдан сўнг бошланди. 50-дақиқада "Баия" ярим ҳимоячиси Винисиус Барбоза пенальтидан гол урди ва рақиб жамоа мухлислари ўтирган трибунага қараб уларнинг жаҳлини чиқарди. "Витория" футболчилари эса жаҳли чиққан ишқибозларнинг ўрнига муштлашув амалша оширишди.
Натижада - 15 дақиқалик жанжал, 8та четлатиш (3та қизил карточка мезбонларга, 5таси эса меҳмонларга).
Баҳс давом этди, бироқ кўп эмас. Учрашув якунланишига 11 дақиқа қолганида ҳакам "Витория"нинг яна икки футболчисини четлатди (5:5) ва ўйин тўхтатилди.

TAS-IX эмас
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар