UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  0 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  19 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  6 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  12 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  6 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  2 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон ОТЖ футболчиларини финал йўлланмаси билан табриклади Янгиликлар

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон ОТЖ футболчиларини финал йўлланмаси билан табриклади

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов U-23 Осиё чемпионатида ярим финалида ажойиб ўйин намойиш қилиб, Жанубий Кореяни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини финал йўлланмаси билан табриклади.

"Учрашувни Париждан томоша қилишимизга тўғри келди. Тошкентга қайтишимиз олдидан йигитларимизнинг тарихий натижа қайд этиб, финалга йўл олгани — кайфиятимизни кўтариб юборди.

Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас. Кўзи ёниб турган футболчиларимиз финалда ҳам шундай темпда тўп суриб, қитъа чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишларига ишонаман.

Натижадан жуда хурсандман. Бу тасодифий ғалаба эмаслиги кишини икки карра хурсанд қилади. Ўзингиз кўриб турибсиз, йигитларимизда иштиёқ жуда баланд. Бу футболчиларимиз уйғонаётганидан дарак бўлса, ажаб эмас. Ахир биз Япония, Жанубий Корея каби термаларни йирик ҳисобларда мағлуб этмоқдамиз.

Баъзида шундай, мухлисларга ёқадиган ҳужумкор футбол ўйнаб, якунда мағлуб бўлган жамоалар ҳам олқишланади. Муҳими, футболни юракдан ўйнаш. Мен сўнгги икки беллашувда шуни кўрдим.

Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти".

Рейтинг: +210   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика