Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди
30 июл 15:04
Янгиликлар
Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди
"Байер" ва Швейцария терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гранит Жака фаолиятини АПЛда давом эттиради.
"Сандерленд" ўзининг ижтимоий тармоқларида Гранит Жака трансферини эълон қилди. Швейцариялик ярим ҳимоячи "қора мушуклар" билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Байер" ўз футболчиси учун "Сандерленд"дан 20 миллион евро олади. Жака 2023 йилдан Леверкузенда ўйнади ва Германия чемпионлигини қўлга киритди. У жами 99 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Айтиш жоизки, швейцариялик Англия чемпионатини жуда яхши билади. Аввалроқ у "Арсенал"да ўйнаб, икки марта Англия Кубогини ютган ва Суперкубок эгасига айланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар