UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  33 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  116 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  9 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  7 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  5 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  28 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  151 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор" Янгиликлар

"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"

Шу йилнинг 21-25 июль кунлари Куала Лумпурда ОФКнинг 8-тиббий анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда қитъамизнинг турли жойларидан 100га яқин шифокорлар иштирок этиб, бундай катта анжуман ОФК тарихида илк марта ташкил этилди.

Қувонарлиси, ушбу конференцияда Ўзбекистондан ҳам вакил қатнашди. Кўп йиллик тажрибага эга машҳур футбол шифокори Аброр Пирриев сафардан қайтгач ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Биламизки, ОФК томонидан ҳар икки йилда бир марта футбол ва умуман спорт шифокорлари иштирокида тиббий конференция ўтказилади. Бу жуда йирик анжуман бўлиб, бу йилгиси ниҳоятда кўп кузатувчилар келгани ҳамда турли муҳим мавулар илгари сурилгани билан ёдда қолди. Бу анжуман нафақат билимларни янгилаш, балки футбол тиббиёти олдида пайдо бўлаётган янги муаммоларни аниқлаб олиш учун ҳам яхши имкониятдир.




Анжуман қай тартибда ўтди?

- Анжуман аввалида ОФК шифокорларига ФИФА йўриқчилари томонидан чуқурлаштирилган семинар ўтказилди, кейин эса барча федерациялар вакиллари билан конференция кўринишда давом этди. Анжуманда спорт тиббиётининг турли йўналишлари бўйича қизиқарли маърузалар ўқилди.

Анжуманда кўтарилган қайси мавзу кўпроқ манзур бўлди?

- Одатда спортга алоқадор тиббий анжуманларда асосан жароҳатлар, реабилитация, тўғри овқатланиш, витаминизация каби мавзулар тақдим этилади. Мазкур анжуманда Буюк Британиялик маърузачи томонидан яна бир муҳим мавзу кўтарилди. Яъни, бугунги "рақамли давр"да ижтимоий тармоқларнинг спортчи руҳиятига ва унинг кўзлаган натижаларига бевосита ва билвосита таъсири борасидаги мавзу. Инглиз маърузачисини тингларканман, яқиндагина Абдуқодир Ҳусанов билан боғлиқ ҳолат хаёлимда гавдаланди.

Бугунги кунда спортчиларнинг интернетдан холи эмаслиги, ижтимоий тармоқларда кўплаб обуначиларга эгалиги ҳаётнинг бир қисмига айланиб улгурганини тан олган ҳолда қандай қилиб спортчини ижтимоий тармоқларнинг "негатив омиллари"дан асраш масаласи устида изланган олим долзарб маърузасини "Футболчи учун жароҳатдан-да хавфлироқ муаммо бор, бу - ижтимоий тармоқлардир", дея тугатди. Бундай олиб қарасак, унинг фикрига қўшилмай бўлмайди.

Ўзимизда ҳам шу каби анжуманлар ташкил қилса бўладими?

- Тўғри, ҳали бундай катта кўламдаги спорт тиббиёти анжуманлари билан мақтана олмаймиз. Аммо бу йўлда етарлича қадамлар ташланмоқда. Масалан, спорт, жумладан футбол тиббиёти бўйича чет элдан етук мутахассислар жалб этилиб, маҳаллий ва минтақавий анжуманлар ўтказилмоқда. Наиб қилса, келгусида бу йўналиш бўйича ҳам ЎФАнинг режалари бор. Лекин яна бир муҳим масала: анжуманларда берилган билимни амалиётга қўллай оладиган етук кадрлар масаласидир. Бу эса алоҳида мавзу ҳисобланади...

Х.Холиқов ёзиб олди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика