

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Шунингдек, ярим ҳимоячи Френки де Йонг ҳам умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтди.
Рафинья ўнг сон мушаклари шиши сабаб 2 та баҳсни ўтказиб юборган. У жароҳатни Бразилия терма жамоаси ихтиёрида бўлган вақтида олганди.
“Барселона” сардори 2026/27 йилги мавсум 8 та учрашув ўтказиб, 12 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
"Барселона" 8 турдан кейин 24 очко билан Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 17 октябрь куни сафарда "Бетис"га қарши ўтказади.



