Антонининг уйига ўғри тушди

Sherzod Nurmatov
16 окт 2026, 14:08
"Бетис" вингери Антони 14 октябрь оқшомида Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 2-туридан ўрин олган "Порту"га (3:2) қарши баҳс вақтида унинг уйига ўғри тушганини маълум қилди.

Бу ҳақда футболчи ижтимоий тармоқларда ёзиб қолдирди.

"Уйимга бостириб киришди. Мени энг кўп ранжитган ва ғазаблантирган нарса моддий зарар эмас, балки ўзимизни хавфсиз ҳис қилишимиз керак бўлган жойдаги ҳимоясизлик туйғусидир. Оиламга қараганимда, яқинларимнинг кўзларида қўрқувни кўриш — бу чидаб бўлмас ҳолат", – дея таъкидлади бразилиялик футболчи.

Антони 2025 йилда "Манчестер Юнайтед"дан "Бетис"га ўтганди. У 2026/27 йилги мавсум 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›