Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин

Khoja
30 июл 2025, 10:23
"Тоттенхэм" сардори Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Американинг "Лос-Анжелес" клуби футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган. Томонлар ўртасида музокаралар якуний босқичда эканлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Сон Ҳён Мин 2015 йилдан буён «Тоттенхэм» сафида тўп сурмоқда. Бу давр ичида у барча турнирларда 454 та ўйинда майдонга тушиб, 173 та гол урди ва 101 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›