UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 2:2 (матнли трансляция)  20 20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  24 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  45 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  1 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  1 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  2 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  28 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  7 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  3 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3

Футбол ҳақидаги энг сара иқтибослар (1-қисм) ФОТО Янгиликлар

Футбол ҳақидаги энг сара иқтибослар (1-қисм) ФОТО

Футбол оламидаги таниқли мутахассислар ва футболчиларнинг 1-рақамли спорт тури ҳақидаги энг сара иқтибосларини тақдим этамиз.

"Уэмбли"да вақтингизни мароқли ўтказишни истасангиз, унда немисларни чақирманг"
(c) Алан Ширер, Англия терма жамоасининг афсонавий футболчиси

"Мен "Милан"дан тепада фақат осмон дегандим? Ҳа, тўғри. Лекин "Интер" осмондан ҳам тепароқда туради"
(c) Антонио Кассано, Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси

"Италия футболи - қўрқув ўйини. Икки футболчи ҳужум қилади, 10 киши бўлиб эса ҳимояланади. Ёш футболчилар эса захирада ўтиришади"
(c) Арриго Сакки, мураббий.

"Футбол - муҳим бўлмаган нарсалар ичидаги энг муҳим иш"
(c) Арриго Сакки, мураббий.

"Ўйин унутилади, натижа эса тарихда қолади"
(c) Валерий Лобановский, мураббий.

"Финалдаги голим қўл билан урилганди? Бу Худонинг қўли эди"
(c) Диего Марадона, Аргентина терма жамоасининг афсонавий футболчиси.

"Нима қиласан Феррарини сотиб олиб, агарда уни Фиат каби ҳайдасанг?"
(c) Златан Ибрагимович, футболчи.

"Ҳар қандай камчилик сенинг устунлигингга айланиши мумкин"
(c) Йохан Круифф, афсонавий футболчи.

"Шунчаки югуриб юриш - ҳайвонларга хос иш. Бизга футбол ўйнашимиз учун аввало мия ва тўп керак"
(c) Луи ван Гал, мураббий.

"Агарда кечаси тунги клубга бормасам, унда кундузи ўйинда гол уролмайман"
(c) Ромарио, Бразилия терма жамоасининг афсонавий футболчиси.

"Мен чиройли эмасман. Аммо мени майдонда қилаётган ишларим мухлисларни ром этади"
(c) Роналдиньо, Бразилия терма жамоасининг афсонавий футболчиси.

"Жаҳон чемпиони бўлиш тунда қовушишдан ҳам завқлироқ. Сабаби, мундиал ҳар 4 йилда бир маротаба ўтказилади"
(c) Роналдо, Бразилия терма жамоасининг афсонавий футболчиси.

"Мен футболни ақл билан эмас, қайноқ юрак билан ўйнайман. Мен майдонда ўйламайман, ҳаракат қиламан"
(c) Тьери Анри, Франция терма жамоасининг афсонавий футболчиси.

"Футболда кучли жамоа ютмайди, аксинча, ютган жамоа кучли бўлади"
(c) Франц Беккенбауэр, Германия терма жамоасининг афсонавий футболчиси.

"Жаҳон чемпионатида 3 маротаба пенальтилар сериясида ютқазганман. Мен бу ҳақида гапирганимда асабим чиқишини айтсам бунга қаршилик қилмайсизми?"
(c) Роберто Баджо, Италия терма жамоасининг афсонавий футболчиси.

"Футболчи пулни кетидан югуриши керак эмас. Аксинча, пул футболчини ортидан қувиши лозим"
(c) Миржалол Қосимов, ўзбек футболи афсонаси.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика