UZ

Сўнгги янгиликлар

12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  0 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  6 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  4 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  3 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  23 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  8 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  18 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0

Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди Янгиликлар

Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди

Сейшель оролларида пляж футболи бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Чорак финал ўйинларидан сўнг яна 4та жамоа мусобақани тарк этди: Эрон, Япония, Италия ва Испания. Шундай қилиб пляж футболи бўйича Осиёнинг энг кучли икки жамоаси ярим финалга чиқа олмади. Қуйида 1/4 финал натижаларини келтириб ўтамиз. 

Беларусь - Эрон 4:3

Эрон жуда қизғин кечган баҳсда имкониятни бой берди. Ўйинда форслар ҳисобни очган бўлишига қарамай, кейинчалик 4та ўтказиб юборишди. Сўнгра киритилган иккита гол эса камлик қилди. Дарвоқе, ушбу баҳсни ҳамюртимиз Найим Қосимов бошқариб борди.

Иқтибос: "Бу жамоа менинг оилам. Чунки Беларусь менга терма жамоа бош мураббийи бўлиб ишлаш имконини берди. Мен бу жамоа билаш ишлашдан завқ оляпман. Ҳар бир ўйинчи оиламиз аъзоси", (Нико, Беларусь терма жамоаси бош мураббийи).


Португалия - Япония 7:6

Бу ўйин голларга бой бўлди. Ҳисоб 5:5 бўлиб турганда Португалия гол уриб олдинга чиқиб олди, лекин Япония яна тенглаштирди. Ўйин тугашига бир дақиқа қолганида эса европаликлар ғалаба тўпини киритиб ярим финал масаласини ҳал этишди.

Иқтибос: "Юраги хаста кишилар бу ўйинни кўрмагани маъқул. Жуда чиройли ўйин гувоҳи бўлдик. Қизиқарли баҳсда ғалаба қозондик", (Бе Мартинс, Португалия терма жамоаси футболчиси).

Иқтибос: "Биз мағлубиятга лойиқ эдик. Қўпол хатоларга йўл қўйдик. Рақиб жарима тўпларидан унумли фойдаланди. Жаҳон чемпионатида бунақа ўйин кетмайди. Мағлубиятдан хафамиз, лекин яна қайтамиз. Менга қолса яна 5та Жаҳон чемпионатида ўйнамоқчиман", (Озу Морейра, Япония терма жамоаси футболчиси).


Сенегал - Италия 4:3

Турнирнинг энг шов-шувли жамоаси деб бемалол Сенегални кўрсатса бўлади. Африкаликлар гуруҳда Испанияни мағлуб этишнинг уддасидан чиқишганди, чорак финалда эса Италиядан устун келишди. Ушбу баҳсда Сенегал дарвозабони чинакам қаҳрамонлик кўрсатди.

Иқтибос: Биз амалдаги вице-чемпионни мусобақадан чиқариб юбордик. Бу - катта воқеа. Италия пляж футболида доим зўр ўйнайди. Мақсадимиз Жаҳон кубогини қўлга киритиш. Аввалги мундиалда Беларусь бизни 6:3 ҳисобида мағлуб этганди. Энди "қасос" олиш пайти келди", (Ал Сейни Ндиайе, Сенегал терма жамоаси дарвозабони).

Иқтибос: "Жаҳон чемпионати чорак финалида 3та гол урдик, лекин бу ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Чунки мағлуб бўлиб турнирни тарк этяпмиз. Буёғига хатолар устида янада жиддий ишлаймиз. Италия ҳали қайтади", (Камильо, Италия терма жамоаси футболчиси).


Бразилия - Испания 6:0

Чорак финалнинг охирги ўйинида амалдаги чемпион Бразилия фаворитлигини яна бир марта исботлаб қийинчиликсиз Испанияни мағлуб этди. Тажбрибали Бразилия ёш Испания дарвозасига жавобсиз 6та гол урди. Бу ўйинда бразилиялик моҳир ҳужумчи Годриго икки бор тўп киритди.

Иқтибос: "Жаҳон чемпионати ярим финалига чиққанимиздан хурсандмиз. Бу каби турнирда зафар қучиш учун гол ўтказмаслик талаб қилинади. Тўғри, бу осон эмас, аммо ҳаракат қилиб уддаласа бўлади. Ҳимоямиз ҳам зўр. Ана энди Бразилия - Португалия классик баҳсини кўрамиз. Улар кучли жамоа, уларни ҳурмат қиламиз. лекин биз Бразилиямиз", (Родриго, Бразилия терма жамоаси футболчиси).

Иқтибос: "Биз ёш жамоамиз, тажрибамиз ҳали у қадар катта эмас. Шунинг учун ишлашда давом этишимиз керак. Биз ҳам катта жамоалардек бўлишни хоҳлаймиз. Мағлубият ёмон, лекин бу ҳам дарс беради. Янги даражага чиқиш учун меҳнат қилишда давом этамиз", (Чики, Испания терма жамоаси футболчиси). 


Эртага, 10 май куни ярим финал учрашувлари ўтказилади:

Беларусь - Сенегал

Португалия - Бразилия


Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати финали ҳамда 3-ўрин учун баҳс 11 май куни бўлиб ўтади.


Х. Холиқов 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика