UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  0 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  4 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  4 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  25 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  28 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  51 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1

Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда Янгиликлар

Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда

Сейшель оролларида пляж футболи бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Маълумот учун, ушбу мундиалда 16та терма жамоа иштирок этяпти. Ўринлар қуйидагича тақсимланган:

Осиё (3та) - Эрон, Япония, Ўмон.
Европа (4та) - Беларусь, Италия, Португалия, Испания.
Африка (мезбон + 2та) - Сейшель ороллари, Мавритания, Сенегал.
Шимолий Америка (2та) - Эл Сальвадор, Гватемала.
Жанубий Америка (3та) - Бразилия, Парагвай, Чили.
Океания (1та) - Таити.

Ҳозирги пайтга келиб иккита гуруҳда учрашувлар тугади. A гуруҳидан Беларусь ва Япония, B гуруҳидан эса Португалия ва Эрон кейинги босқичга йўл олди.




Япония терма жамоаси гуруҳда Гватемалани 6:2, мезбон Сейшель оролларини эса 10:2 ҳисобида мағлуб этди, фақат Беларусь билан ўйинда 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди.




Амалдаги Осиё чемпиони Эрон дастлаб Мавританиядан 5:4, сўнгра Парагвайдан 5:1 ҳисобида устун келиб, охирги турда Португалияга 5:7 ҳисобида имкониятни бой берди.




Бугун C ва D гуруҳларида 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади. C гуруҳида Сенегал - Чили, Таити - Испания ҳамда D гуруҳида Эл Сальвадор - Италия, Ўмон - Бразилия учрашувлари ўтказилади.




8 май куни бўлиб ўтадиган чорак финалда Беларусь - Эрон, Португалия - Япония қарама-қаршилигини кўрамиз. Кейинги иккита жуфтлик бугунги баҳслардан сўнг маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи финал баҳси 11 майга белгиланган. Яна бир маълумот, ўйинлар Adidas CNXT25 PRO тўпларида ўйналяпти.

Бу ҳисоб бўйича 13-марта ўтказилаётган Жаҳон чемпионати. Аввалги мундиалда Бразилия ғолибликни қўлга киритган.



Х.Холиқов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика