

Подольски ўзи туғилган Кёльн шаҳрида "Mangal Doner" деб номланган "лаваш хона" (фаст-фуд) дўконини ишга туширди.

Шанба куни бўлиб ўтган очилиш маросимида кўплаб ОАВ вакиллари ва мингга яқин мухлис ташриф буюрди. Ишқибозлар Подольскини кўриш учун бир неча соат навбат кутишга ҳам рози бўлишди.




