UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  3 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  1 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0

Витсель: "Бавария" яхши формада эмас, "Боруссия" бундан фойдаланиб қолиши керак" Янгиликлар

Витсель: "Бавария" яхши формада эмас, "Боруссия" бундан фойдаланиб қолиши керак"

Теглар :  Аксель Витсель
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Аксель Витсель "Бавария"га қарши бўладиган Бундеслиганинг 11-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс бугун "Сигнал Идуна Парк"да бўлиб ўтади.

"Бавария" доимо кучли. Ҳозир мюнхенликлар аввалги йиллардагидек яхши формада эмас, шу сабабли бундан фойдаланиб қолишимиз керак. Рақибнинг муаммоларига қарамасдан, ўйин қийин бўлади. Бироқ уй стадионимиз, ажойиб мухлисларимиз ва кучли футболчилар билан ғалаба қозона оламиз. Алоҳида бир ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

"Бавария" Германия чемпионатида устунлик қилишга ва Чемпионлар лигасида яхши иштирок этишга ўрганиб қолишган. Улар ҳар йили соврин қўлга киритишади. "Бавария" тажрибали жамоа. Бу борада рақиб биздан устун, аммо "Боруссия"нинг ёш футболчилари ақлга сиғмайдиган ишларга қодир" - дейди Витсель.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика