"Астон Вилла" "Челси" футболчиси билан келишувга эришди
28 янв 14:48
Янгиликлар
"Астон Вилла" "Челси" футболчиси билан келишувга эришди
"Астон Вилла" яқин келажакда ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Бирмингем клуби ҳимоячи Аксель Дисаси билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди.

Гарчи Дисасига бошқа Европа жамоалари ҳам қизиқиш билдираётган бўлса-да, у "Астон Вилла"га ўтмоқчи. 26 ёшли футболчининг "Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери билан суҳбати ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.
Энди "Челси" ва "Астон Вилла" Дисаси трансфери бўйича ўзаро келишувга эришиши қолди.
Аксель Дисаси 2024/2025 йилги мавсум 17 ўйин ўтказиб, 2 та тўп киритди ва 2 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар