"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади
11 июл 18:38
Янгиликлар


"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади
Бразилиялик марказий ҳимоячи Жулио Сезар фаолиятини Ўзбекистон чемпионатида давом эттиради.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Таиланднинг "Утайтхани" жамоаси аъзоси "Навбаҳор"га ўтади.
28 ёшли футболчининг трансфери 17 июль куни амалга ошиши кутилмоқда.
Жулио Сезар ўтган мавсум "Утайтхани" сафида 25 ўйинда 1 та гол урган.
Аввалроқ "Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар