"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин

Khoja
10 июл 2025, 09:24
"Хоразм" ҳужум чизиғини кучайтиришни режа қилган.

Хоразмликлар "Навбаҳор" ҳужумчиси Пўлатхўжа Холдорхоновга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида Нарзулла Сайдуллаев маълум қилди.

Маълумот ўрнида, Холдорхонов жорий мавсум "лочинлар" таркибида 9 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди. Ҳужумчи "Навбаҳор"дан ташқари "Олимпик" ва "Пахтакор" сафида ҳам фаолият олиб борган.

Трансфермарт портали уни 200 минг еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia