UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  1 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  2 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  10 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  16 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

Максим Шацких "Пахтакор"даги 3 мавсумлик фаолиятини изоҳлади Янгиликлар

Максим Шацких "Пахтакор"даги 3 мавсумлик фаолиятини изоҳлади

Максим Шацких ижтимоий тармоқда "Пахтакор" бош мураббийи сифатидаги фаолияти ҳақида пост қолдирди.

"Пахтакор" бош мураббийи лавозимидаги фаолиятимни якунлар эканман, мана шу 2,5 йил давомида бирга ишлаган барчага раҳмат айтмоқчиман!

Ҳурматли клубимиз Президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаевга билдирилган ишонч ва сабр-тоқат, қўллаб-қувватлаш ва донолиги учун самимий миннатдорман!

Клуб офисида меҳнат қилган барчага, жамоанинг барча ходимларига ва штабимизга, майдонда барча кучларини қолдирган футболчиларга, жамоани охиригача қўллаб-қувватлаган ва ишонган барчага ташаккур айтаман.

Ушбу мавсумларнинг турли даврларида мени шахсан қўллаб-қувватлаган барчага чин қалбимдан ташаккур билдираман. Бизга ишонмаган барчага алоҳида раҳмат, сизлар бизни янада кучлироқ бўлишимизга ёрдам бердингиз. Биз икки марта чемпион бўлиб, ажойиб йўлни босиб ўтдик. Албатта, ҳамма нарса биз истагандек бўлмади, лекин ҳаёт шуниси билан янада қизиқроқ бўлди!

Футболчиларимизга хорижнинг нуфузли клубларидан талаб борлигидан хурсандман. Демак, биз тўғри йўналишдамиз.

Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА), Азиз Турғунбоев (Сивасспор), Муҳаммадали Ўринбоев (Брентфорд), Достон Турсунов (Истиқлол Ҳузистон), Мэтью Стинворден (Терренгану), Пшемислав Банашак (Гурник), Ҳожимат Эркинов (Ал Ваҳда), Икром Алибоев (Канвон), Сардор Рашидов (Ум Салал) ва бошқалар.

Бир йил олдин клуб раҳбарияти белгилаган ривожланиш йўналишига мувофиқ катта эътибор қаратган ёш футболчиларимиз катта ўсишга эришишди. Мен бундан хурсандман. Бу жараён осон кечмади, натижа яхши бўлмаган бўлса ҳам, келажак учун мустаҳкам пойдевор ярата олдик. Бунинг тасдиғи сифатида мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб тан олинган Муҳаммадрасул Абдумажидовни мисол келтиришимиз мумкин.

Мен ишонч билан ёш жамоани янги мураббийга топшираман ва клуб тузилмасини ривожлантиришга эътибор қаратаман. Майдондан ташқарисида ҳам эътибор қаратишимиз керак бўлган жабҳалар бор. Олдинда улкан режалар ва кўплаб ишлар кутмоқда", - дея изоҳ қолдирди Максим Шацких ўзининг Instagram саҳифасида.


Эслатиб ўтамиз, Максим Шацких клуб директорлар кенгаши аъзоси ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев маслаҳатчиси сифатида клубдаги фаолиятини давом эттиради.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика