UZ

Сўнгги янгиликлар

22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  0 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  57 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  8 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0

Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди" Янгиликлар

Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Бухоро" (6:0) учрашувидан сўнг мезбонлар дарвозабони Владимир Назаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Катта раҳмат, жуда мамнунман. Барчани ғалаба билан табриклайман, йирик ҳисобда рақибдан устун келдик. Йигитларга баракалла дейман, бугун барча ўзига хос характер намойиш эта олишди, мағлубиятдан сўнг барчаси жон-жаҳди билан ҳаракат қилди.

Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди. Ўйин давомида мураббий томонидан тезкор қарши ҳужумга чиқиш кўрсатмаси берилганди. Худога шукур, режаларимиз амалга ошди.

Жонатан Луис билан рақобат? Рақобат доим бўлади, лекин бу яхши ҳолат. Мен ҳам, у ҳам шаклланиб боряпмиз. Жамоа учун энг муҳими – майдонга тушиб, ўз маҳоратини кўрсата олиш керак", деди 22 ёшли футболчи.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика