⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди
13 июл 15:54
Янгиликлар
⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркинов "шерлар" сафига қайтмоқда. Футболчи бир йил давомида БААнинг "Ал Ваҳда" клубида тўп тепди ва айни пайтда эркин агентга айланди.
Эслатиб ўтамиз, Эркинов "Пахтакор" сафида жами 75 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урган ва 8 та голли узатма берган. Transfermarkt порталига кўра, Ҳожимат Эркиновнинг ҳозирги трансфер нархи 1,5 миллион еврога тенг.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар