UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11Шусуке Фуруя: "Саудияга қарши ўйин мен учун биринчиси эди. Ўзбекистонликлар паслар орқали ўйинни яхши назорат қиладиган жамоа"  0 13:53Расман: Кожо Ўзбекистонга қайтди  2 13:53Аббос Ал Ҳасан: "Менимча, Ўзбекистон Япониядан кучлироқ"  2 13:26Жалолиддинов, Эркинов, Абдихолиқов — ортга қайтган легионерларни олдинда нима кутмоқда?  3 13:11"Барселона" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1 12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"  1 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  1 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  8 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  9 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  12 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди  3

Тошкентда ФИФА мутахассиси иштирокида ишчи учрашув бўлиб ўтади Янгиликлар

Тошкентда ФИФА мутахассиси иштирокида ишчи учрашув бўлиб ўтади

Теглар :  ФИФА
Маълумки, ФИФАнинг асосий вазифаларидан бири барча миллий ассоциацияларнинг футболдаги салоҳиятини намоён қилиш, турли ёшдаги терма жамоаларнинг халқаро мусобақалардаги рақобатбардошлигини оширишдан иборат.

Шу мақсадда ФИФА иқтидорларни кашф қилиш, уларнинг иқтидорини янада юксалтириш, академияларни қўллаб-қувватлаш, турли мусобақалар ташкил қилиш ва ўтказиш, ходимларнининг малакасини оширишга қаратилган турли дастурлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқмоқда ҳамда амалга татбиқ қиляпти.
 
Мазкур дастур ФИФА аъзоси бўлган Ўзбекистон футбол ассоциациясига ҳам тааллуқли бўлиб, дастурдан ўрин олган масалалар бўйича муҳокама ўтказиш ва ишчи учрашув ташкил қилиш мақсадида ФИФА вакили Ульфа Скотта пойтахтимизга ташриф буюради. Ишчи учрашув 29-31 март кунларига мўлжалланган.
 
Учрашув давомида ФИФА вакили дастурнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишади. ЎФА мутасаддилари ва ходимлари билан футболни ривожлантириш, ёш иқтидорларни кашф қилиш, турли ёшдаги терма жамоалар рақобатбардошлигини ошириш мавзусида фикр алмашади.
 
Тадбир сўнггида муҳокамалар бўйича хулосалар қилиниб, дастурдан келиб чиққан ҳолда келгуси режалар тузилади ва уларни амалга ошириш бйўича йўриқномалар берилади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика