UZ

Сўнгги янгиликлар

22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  1 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  6 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  20 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1

Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз" Янгиликлар

Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"

Мираброр Усмонов хотира турнири доирасида Саудия Арабистони U-23 ҳамда Япония U-23 (1:5) учрашувидан сўнг саудияликлар дарвозабони Муҳаннад Ал Яҳё ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У Ўзбекистонга қарши ўйинда майдонга туширилганди.

"Эҳтимол, ғалабага лойиқ эмасдирмиз, чунки кўнгилдагидек ўйин намойиш этмадик ва ўйинга етарлича тайёргарлик кўрмаганимиз учун яхши натижа кўрсата олмаяпмиз. Биласизми, биз фақат тўрт кун машғулот ўтказдик.

Келгуси йил январь ойида мамлакатимиз мезбонлигида ўтказиладиган Осиё кубогида бош совринни қўлга киритишни хоҳлаймиз.

Сўнгги турга келадиган бўлса, Ўзбекистон Япония устидан ғалаба қозониши мумкин. Улар ўз мухлисларининг қўллаб-қувватлашлари остида ўйин намойиш этишади, шунинг учун балки муваффақиятга эришар", деди Ал Яҳё.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика