Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди
26 июл 08:43
Янгиликлар
Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди
Ёзни жуда фаол ўтказаётган "Ливерпуль" яна бир футболчига қизиқиш билдирмоқда.
Англия чемпионлари "Ювентус" ярим ҳимоячиси Дуглас Луис бўйича таклиф билан чиқишди. Инглизлар футболчининг транфери учун 40 миллион евро тўлашга тайёр.
Бразилиялик футболчи 2024 йил ёзида "Ювентус" сафига қўшилган. Ўтган мавсумда Луис барча мусобақаларда 27 та ўйинда иштирок этди, аммо ҳеч қандай самарали ҳаракат кўрсата олмади. Футболчининг клуб билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар