Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин
12 июл 16:24
Янгиликлар


Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин
Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби "Милан" ҳужумчиси Кристиан Пулишич трансферини кўриб чиқмоқда.
Манбага кўра, италияликлар ҳозирча расмий таклиф олмаган ва 26 ёшли америкалик футболчини ўзларининг узоқ муддатли стратегиясида муҳим ўйинчи сифатида кўришмоқда.
Пулишичнинг "Милан" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор нархини 50 млн еврога баҳолаган.
Пулишич 2024/25 йилги мавсум "россонерилар" сафида барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 12 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар