UZ

Сўнгги янгиликлар

20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  0 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  0 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  4 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  4 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  8 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  15 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  6 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  5 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0

Ўзбекистон терма жамоаси Дубайдаги "Roda Al Bustan" меҳмонхонасига жойлашди ФОТО Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси Дубайдаги "Roda Al Bustan" меҳмонхонасига жойлашди ФОТО

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари "Ўзбекистон Ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг 333-рейси билан учган Боинг-787 ҳаво кемасида 3 соату 15 дақиқа парвоздан сўнг Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига етиб келди.

Парвоз вақтида ҳаво кемаси командири Алишер Султонов ушбу рейсда футбол бўйича миллий терма жамоамиз аъзолари ҳам учиб кетишаётганини эълон қилиб, экипаж аъзолари номидан футболчиларимизга Осиё Кубогида омад тилади.

Дубайда ҳаво ҳарорати 23-24 даража иссиқ, футбол ўйнаш учун жуда қулай об-ҳаво. Терма жамоамиз делегациясини ОФК вакиллари кутиб олишди. Футболчиларимиз Дубай шаҳридаги "Roda Al Bustan" меҳмонхонасига жойлашишди.

Бугун кечқурун маҳаллий вақт билан соат 18:00да терма жамоамиз аъзолари БААдаги дастлабки машғулотларни ўтказишади.  


Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика