UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  2 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  15 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  20 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  30 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  35

Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ғолибини аниқлаш тартиби хусусида Янгиликлар

Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ғолибини аниқлаш тартиби хусусида

Юртимизда янги футбол мавсумини Ўзбекистон Суперкубоги учун ўтказиладиган учрашув очиб беради.

Мамлакат Суперкубоги учун кечадиган учрашувда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” ҳамда 2018 йилги Ўзбекистон кубоги соҳиби – АГМК жамоалари ғолиб чиқиш учун баҳс юритишади.

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ўйини 23 февраль куни бўлиб ўтади. Мазкур баҳс пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида ўтади ва соат 15:00да старт олади.

Ўзбекистон Суперкубогини ўтказиш бўйича низом тасдиқланди. Унга кўра, ғолиб учрашув асосий вақтида қайд этиладиган натижага асосан аниқланади. Агар учрашув асосий вақти дуранг натижа билан тугаса, ҳар бири 15 дақиқадан иборат 2 та қўшимча бўлимлар ўтказилади. Мабодо қўшимча вақтда ҳам ғолиб номи аниқланмаса, пенальтилар сериясига мурожаат этилади.

Қайд этиш жоиз, Суперкубок учрашуви вақтида олинадиган сариқ ва қизил карточкалар Ўзбекистон Суперлигаси учрашувларида ҳам амал қилади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашувлар шу пайтга қадар 4 марта ўтказилган.
 
1999 йил. Навбаҳор (Наманган) 4:2 Пахтакор (Тошкент)

2014 йил. Бунёдкор (Тошкент) 2:1 Локомотив (Тошкент)

2015 йил. Локомотив (Тошкент) 4:0 Пахтакор (Тошкент)

2016 йил. Насаф (Қарши) 1:0 Пахтакор (Тошкент)

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика