UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  1 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  2 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  3

Ўзбекистон - Ливан учрашуви "Қарши"да эмас, "Муборак"да бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон - Ливан учрашуви "Қарши"да эмас, "Муборак"да бўлди

Шу кунларда Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Австралия қитъасида бўлиб турибди.

Кеча жамоамиз Ливан билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу мақола ўйинга эмас ўйин бўлиб ўтган шаҳар ҳақида.

Деярли барча манбаларда Ўзбекистон терма жамоаси Брисбенда яшаётгани ва Ливан билан баҳс ҳам шу шаҳарда ўтгани ҳақида ёзилди. Аслида футболчиларимиз Брисбенда эмас Голд Кост шаҳрида истиқомат қилишмоқда. Кечаги баҳс ҳам мана шу шаҳар яқинида жойлашган "Cbus Super Stadium" (иккинчи номи "Robina") стадионида бўлиб ўтди.


Брисбен ва Голд Кост бошқа-бошқа шаҳарлар. Австралиянинг Квинсленд штатида жойлашган икки шаҳар. Брисбен мана шу штатнинг пойтахти ҳисобланади. Тушунарли қилиб айтганда Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳри бўлса, кеча жамоамиз Муборак туманида ўйин ўтказди. Масалан, ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоаси Қаршида ўртоқлик учрашуви ўтказган. Ҳеч ким нима фарқи бор, барибир яқинку деб учрашув Муборакда бўлган деб ёзмаган. 





Кўпчилик буни нима фарқи бор дейиши мумкин. Аммо статистика бўйича устозимиз Бахтиёр Ширинов айтганларидек статистикада майда нарса бўлмайди. Битта кичкинагина хато ва статистикангиз ҳеч нимага ярамай қолади.

Бу мақолани чиқаришдан мақсад нима? Мақсад келгуси авлодга нотўғри маълумот қолдирмаслик. Айтайлик 10 йилдан сўнг бир ёш футбол журналисти Ўзбекистон терма жамоаси Брисбен шаҳрида нечта ўйин ўтказган деб қидирса ва 2018 йил 15 ноябрь куни Ливан билан ўйин шу ерда ўтган деган маълумотни кўради. Шу тариқа тарих ҳам, статистика ҳам ўзгариб кетади.

Шундай экан, Ўзбекистон терма жамоаси бугунги кунда Голд Кост шаҳрида яшамоқда, Ливан билан ўйин мана шу шаҳарда бўлиб ўтди. Брисбеннинг бу ўйинга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика