UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  154 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  5 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  134 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

Ўткир Юсуповнинг кумири билан учрашув Янгиликлар

Ўткир Юсуповнинг кумири билан учрашув

Кеча Шаржа шаҳрида Ўзбекистон ва Уммон миллий терма жамоаси вакиллари иштирокидаги матбуот анжуманидан сўнг телефонимга ОФК мусобақалар бўлими бошлиғи, ҳамюртимиз Авазбек Бердиқуловдан "қаердасиз ака" деган хабар келиб қолди.

Авазбек Бердиқулов БААда бўлиб ўтаётган Осиё Кубогининг раҳбари ҳисобланади.

У киши билан қўнғироқлашиб кўришдик ҳамда Авазбек мени Дубай шаҳридаги "Rashid stadium"га таклиф қилдилар. Биз у ерда Саудия Арабистони - КХДР  учрашувини томоша қилдик. Авазбекнинг шарофати билан ўйинни ВИП меҳмонлар учун ажратилган сектордан кузатдим. Бу жойда кўплаб таниқли инсонларни учратдиш мумкин эди.

Осиё чемпионати Европаликларга қизиқ эмас деб ўйлагувчилар хато қилишади. БААдаги турнирни кўплаб европалик скаутлар ва мутахассислар кузатиб боришмоқда.

Бу ерда мен ўтган йилги жаҳон чемпионати кашфиёти бўлган Хорватия терма жамоасининг бош мураббийи Златко Далични учратдим. Далич учун Осиё футболи бегона эмас. У БААнинг "Ал-Айн"  жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаган.



ВИП меҳмонлар орасида "Қўқон-1912" жамоаси ҳамда миллий терма жамоамиз дарвозабони дарвозабони Ўткир Юсуповнинг кумири, Германия терма жамоаси ҳамда "Бавария" клуби собиқ посбони Оливер Канни учратганим эса кайфиятимни янада кўтариб юборди. Чунки Германия футбол афсонаси менинг ҳам яхши кўрган дарвозабоним эди. Бироз ёши каттароқ мухлисларимиз яхши билишади, Канни кўрган анча-мунча ҳужумчи ўзини йўқотиб қўярди. "Бавария"нинг гуллаган даврлари Оливер Канннинг даврида эди.




Хуллас Осиё чемпионати футболчиларимиз учун каттагина бозор ҳисобланади.

Акрамжон Мамадалиев БААдан маҳсус

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика