"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди
13 июл 22:21
Янгиликлар
"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди
"Престон Норт Энд" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунига этди.
Ўйин мерсисайдликлар фойдасига 3:1 ҳисобида якунланди. Учрашув Престондаги "Дипдейл" стадионида бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 33-дақиқасида Конор Брэдли ҳисобни очиб, "қизиллар"ни олдинга олиб чиққан бўлса, 53-дақиқада Дарвин Нуньес жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. 83-дақиқада Лиам Линдсей "Престон" учун битта голга жавоб берди. Учрашувнинг 88-дақиқасида Коди Гакпо "Ливерпул"нинг учинчи голини урди.
Ўтган мавсум якунларига кўра "Ливерпуль" Англия чемпионига айланди. "Престон Норт Энд" 50 очко билан Чемпионшип турнир жадвалида 20-ўринни эгаллади.
Мерсисайдликлар навбатдаги ўйинда 26 июль куни "Милан"га қарши майдонга тушса, Ланкашир жамоаси кейинги ўйинда 18 июль куни "Хетафе" билан тўқнаш келади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар