UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  0 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  2 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  6 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  24 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  33 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  9 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9

U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади? Янгиликлар

U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?

7 июль куни ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон ва Озарбайжон футбол уюшмалари U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қилиш бўйича ФИФАга ариза берилганини маълум қилди.

Бу катта янгилик. Энг муҳими, бу янгиликдан ҳар икки давлат раҳбари, шунингдек ФИФА президентининг ҳам хабари бор.

Қуйида U-20 Жаҳон чемпионати тарихидан келиб чиққан ҳолда аввалги мундиалларни ўрганиб, мезбонлик борасидаги имкониятларимизни чамалаб кўрамиз.

U-20 Жаҳон чемпионати бундан 48 йил олдин илк бор 1977 йилда ўказилган бўлиб, Тунис давлати мезбонлик қилган. Шу пайтгача ёшлар ўртасидаги мундиал 24 марта ўтказилган. Агар 2027 йил Ўзбекистон ва Озарбайжон биргаликда мезбонликни оладиган бўлса, бу ҳисоб бўйича 25-чиси бўлади.

Дастлаб 24та кичик мундиалга мезбонлик қилган давлатларни ва қайси йиллари Ўзбекистон иштирок этганини келтириб ўтсак.


1977. Тунис

1979. Япония

1981. Австралия

1983. Мексика

1985. Собиқ Иттифоқ

1987. Чили

1989. Саудия Арабистони

1991. Португалия

1993. Австралия

1995. Қатар

1997. Малайзия

1999. Нигерия

2001. Аргентина

2003. БАА (Ўзбекистон ўз иштирокини гуруҳ босқичида тугатган)

2005. Нидерландия

2007. Канада

2009. Миср (Ўзбекистон ўз иштирокини гуруҳ босқичида тугатган)

2011. Колумбия

2013. Туркия (Ўзбекистон ўз иштирокини 1/4 финалда тугатган)

2015. Янги Зеландия (Ўзбекистон ўз иштирокини 1/4 финалда тугатган)

2017. Жанубий Корея

2019. Польша

2023. Аргентина (Ўзбекистон ўз иштирокини 1/8 финалда тугатган)

2025. Чили


Яна бир маълумот шуки, 1977 - 1995 йиллар оралиғидаги мундиалда, яъни биринчи щнта мусобақада 16та жамоа қатнашган. 1997 йилги U-20 Жаҳон чемпионатидан бошлаб турнир 24та терма жамоа иштирокида ўтказиб келинмоқда.

Шу вақтгача бўлиб ўтган мундиалларнинг 5тасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси қатнашган бўлиб, энг яхши натижамиз икки марта 1/4 финал бўлган. 2013 йил чорак финалда Францияга ҳамда 2015 йил Сенегал терма жамоасига имкониятни бой бериб ЖЧ билан хайрлашганмиз.


2023 йилги мусобақа қандай ўтди? 

Бу тоифадаги мусобақани қабул қилишдан олдин аввалги тажрибаларни ўрганишга тўғри келади. Бунинг учун узоққа бормасдан 2023 йил Аргентинада ўтказилган кичик мундиални ёдга оламиз.


Аргентинадаги жаҳон чемпионати 2023 йилнинг 20 май - 11 июнь оралиғида ўтказилди. Мусобақа тўртта шаҳардаги тўртта ўйингоҳда ўтказилган. Стадионлар сиғими қуйидагича:

1. Эстадио де Ла Плата (сиғими 53 минг)

2. Эстадио де Сантьяго де Эстеро (сиғими 30 минг)

3. Эстадио де Мендоса (сиғими 42 минг)

4. Эстадио де Сан Хуан (сиғими 25 минг)


Ушбу мундиал финали Уругвай ва Италия U-20 терма жамоалари ўртасида Эстадио де Ла Плата стадионида ўтказилган бўлиб, финални 38,297 томошабин стадионда кузатган.


2025 йилгиси қандай бўлади? 

Бу йилги кичик мундиал мезбонлиги Чилига топширилган бўлиб, 27 сентябрь куни старт олади ва 19 октябргача давом этади. Бу гал ҳам ўйинлар тўртта шаҳардаги тўртта стадионда бўлиб ўтади. Фақат пойтахт Сантьягодаги стадион сиғими катта бўлиб, 48 минг мухлисга мўлжалланган. Қолган учта шаҳардаги стадионлар 14 минг, 20 минг ва 16 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.

24та терма жамоа иштирок этадиган ушбу мусобақа финали 19 октябрь куни "Миллий" стадионда бўлиб ўтади. Шу йилнинг 29 май куни U-20 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланган бўлиб, 24та жамоа 4тадан 6 гуруҳга бўлинган. Осиё номидан Австралия, Саудия Арабистони, Япония ва Жанубий Корея иштирок этади.

Энди яна асосий мавзуга қайтамиз. Агар ФИФА 2027 йилги мусобақа мезбонлигини бирданига иккита давлатга берадиган бўлса, бу тарихда биринчиси бўлади, чунки шу пайтгача U-20 Жаҳон чемпионати умуман иккита давлатда ўтказилмаган.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон ва Озарбайжон футбол уюшмалари ўзаро ҳамкорликда аллақачон ФИФАга бу борада расмий мурожаат йўллашди. Шунингдек, мезбонликка даъвогар Индонезия ҳам мурожаат хати йўллаган. ФИФА эндиликда барча масалаларни кўриб чиққан ҳолда якуний қарорни қабул қилади.


Бирданига иккита давлат мезбонлик қилиши қандай муаммоларни келтириб чиқариши мумкин?

Биринчидан, Ўзбекистон ОФК, Озарбайжон эса УЕФА аъзоси ҳисобланади. Гуруҳлар тақсимоти қандай кўринишда бўлади? Энг аввало шу муҳим. Маълумки, 2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионатида 24та терма жамоа иштироки этади ва жамоалар 4тадан 6 гуруҳга бўлинади. Шундай экан, биз қайсидир гуруҳларни ўзимизда қабул қилишимиз мумкин.

Гуруҳлар учтадан тенг тақсимланади, ёки қайсидир давлат тўртта гуруҳни, иккинчи давлат эса иккита гуруҳни ўзида қабул қилади. Бунга Жаҳон чемпионатига чиққан мамлакатлар қандай муносабатда бўлади? Бу ҳам муҳим. Яна бир эътиборга молик жиҳати, гуруҳ ўйинлари якунига етгач, плей-офф учрашувлари бошланади, шунда қайсидир жамоанинг бир давлатдан иккинчисига парвоз қилишига тўғри келиши мумкин. Бу эса муаммоларни келтириб чиқармайдими деган саволни юзага келтиради.

Ва бу ўринда мухлисларни энг кўп қизиқтирадиган савол: Финал қаерда бўлади? Ўзбекистон ҳам, Озарбайжон ҳам финални қабул қилишни хоҳлайди. Бунинг учун бизда кучли хоҳиш бор деб айта оламиз. Ўз навбатида бундай истак Озарбайжонда ҳам бўлиши мумкин. Бу ўринда якуний сўз яна ФИФА зиммасида қолади.

Аслини олганда биз яқин йиллар ичида бир нечта халқаро турнирларга мезбонлик қилиб катта тажриба тўпладик. Хусусан U-20 ва U-23 Осиё чемпионатлари мезбонлиги ҳамда футзал бўйича Жаҳон чемпионати мезбонлиги Ўзбекистонга берилиши катта воқеа бўлди. Ўйлаймизки, бу борада ОФК ва ФИФА юзини ерга қаратмадик.

Шундай экан, 2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш биз учун яна бир катта тарихий воқеа бўлади. Бу ўринда U-17 Жаҳон чемпионатидан умид қилмасак ҳам бўлади, чунки ФИФА аллақачон 2025-2029 йиллар оралиғидаги кетма-кет 5та мезбонликни Қатарга бериб бўлган. Шундай экан, U-20 Жаҳон чемпионати агар Ўзбекистон ва Озарбайжонга ишониб топшириладиган бўлса, ўйлаймизки, қўшма мезбонлик юқори савияда ташкил этилади.


Хайрулла Холиқов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
14 июл 10:52:51
Vivo Oppo
Soccerland777 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Энг асосий савол. Очилиш маросими ва финал учун стадион сиғими неча минг бўлиши керак? Шуни ёзмабсиз! Агар энг ками 40 минг кишилик стадион бўлиши керак деб регламентда ёзилган бўлса, у ҳолда очилиш маросимиям финалам Озарбайжонда бўлади
Birinchidan FIFA u20 jahon chempionatlari finali va ochilish o'yinlari uchun stadion sig'imini 30 mingdan 40 ming kishigacha bolishi kerak deb belgilab qoygan bu degani O'zbekistonda final xam ochilish o'yini xam o'tkazilsa bo'ladi degani Paxtakor 35 ming Bunyodkor 34 ming demak reglamentda belgilangan sig'imdagi stadion bizda bor bu muammo bolmaydi
   
14 июл 09:28:50
Soccerland777
Энг асосий савол. Очилиш маросими ва финал учун стадион сиғими неча минг бўлиши керак? Шуни ёзмабсиз! Агар энг ками 40 минг кишилик стадион бўлиши керак деб регламентда ёзилган бўлса, у ҳолда очилиш маросимиям финалам Озарбайжонда бўлади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика