"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди

Sherzod Nurmatov
4 дек 2025, 12:09
Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, қўқонликлар дарвозабон Азизхон Исақов, ҳимоячилар Аслиддин Тоштемиров ва Жасур Ёқубов билан шартномани 2027 йилнинг декабрига қадар узайтирган.

24 ёшли дарвозабон Исақов мавсум 29 ўйинда қатнашиб, 37 та гол ўтказди ва 11 та баҳсда дарвозани "қуруқ" сақлади. 24 ёшли ҳимоячи Тоштемиров 24 ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди. 26 ёшли ҳимоячи Ёқубов эса 28 ўйинда майдонга тушди. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›