UZ

Сўнгги янгиликлар

20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  0 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  0 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  5 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  4 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  8 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  17 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  3 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  6 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  5 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0

Осиё Кубоги-2019. Ўзбекистонлик ҳакамлар эртага БААга йўл олишади Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019. Ўзбекистонлик ҳакамлар эртага БААга йўл олишади

Яна роппа-роса бир ҳафтадан кейин Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги мусобақаси бошланади.

Мазкур мусобақада рекорд даражадаги ҳакамлар гуруҳи иш олиб бориши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Жумладан, ОФК ушбу мусобақага 5та ҳудудига кирувчи жами 19та мамлакатдан 60 нафар ҳакамни таклиф қилган. Шулардан 30 нафар бош ҳакамлар бўлса, яна 30 нафари рефери ассистентларидир.
 
Ўзбекистондан Осиё Кубогида қуйидаги ҳакамлар ишлашга таклиф этилган:
 
Равшан Эрматов (Бош ҳакам)
Валентин Коваленко (Бош ҳакам)
Ильгиз Танташев (Бош ҳакам)
Жаҳонгир Саидов (Ёрдамчи ҳакам)
Абдуҳамидулло Расулов (Ёрдамчи ҳакам)
 
Ўзбекистонлик ҳакамлар эртага Бирлашган Араб Амирликларига йўл олишади. Улар у ерда мусобақага тайёргарликни давом эттиришади. Ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев ҳам мусобақада фаолият олиб бориш учун таклиф этилган бўлиб, у бугун Дубай шаҳрига учиб кетади.

Юртдошларимизга Осиё Кубоги мусобақасида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика