UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Япония U-23  3 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  1 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  4 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  4 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  20 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  6 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0

Мухлис фикри: "Ўйиндан завқ олдим ва уйга аъло кайфиятда кетяпман" Янгиликлар

Мухлис фикри: "Ўйиндан завқ олдим ва уйга аъло кайфиятда кетяпман"

"Локомотив" - "Ал Вахда" учрашувини кўриш учун келган мухлислар фикри билан қизиқдик.

Ўйинга бироз кеч қолдим. Аниқроғи, роппа-роса 16:00да трибунага кириб келдим. Келганимда, ҳар бир жиҳат учрашув ичидаги ва атрофидаги кичик воқеа ва ҳодисаларга ҳам эътибор қаратдим. Стадион атрофида Европа стандартларидан ўрнак олган ҳолда касса ва хавфсизлик ходимлари ажойиб ишлашди. 

Ўйингоҳга кираверишда тартиб жуда ҳавас қиладиган тарзда йўлга қўйилган. Кайфиятим кўтарилган ҳолда ўз ўрнимни топиб, аста-секин жойлашаётганим пайтда "Локомотив" футболчилари хурсанд қилишди.  Анзур Исмоилов боши билан зарба берди, Тимурхўжа Абдуҳолиқов эса дарвозага тўпни йўллади.  Бошланиши чакки эмас, дедим ичимда.

Муҳлислик маданияти ҳам ўсганлиги ва жамоанинг ҳар бир футболчисини ўзига ҳос услубда қўллаб-қувватлаб турилгани ва керакли пайтда далда бера олгани кўнглимни янада кўтариб юборди. 

Ўйин ўрталарида учрашувга келган мутахассисларга кўзим тушди.  Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби ва Равшан Ҳайдаровни баҳсни жиддий кузатиб борганликларини гувоҳи бўлдим. Дарвоқе, беллашувдан сўнг, Тимурҳўжа Абдуҳолиқов миллий терма жамоамизнинг март ойидаги йиғинига чақирилганлигидан хабар топдим. Умуман, Диёр Туропов, Сардор Мирзаев каби футболчилар ҳам менда илиқ таассурот қолдиришди. Уларни ҳам яқин орада Ўзбекистон МТЖ либосида кўриб қолсак ажаб эмас. Жамшидда (Искандеров) яхши техника бор. Бугун у ўзининг ёрқин ўйинини кўрсата олмади. Лекин, Жамага ишонаман, у ҳали ўзини айёрона паслари орқали ўз ўйинини топиб олади. 

Учрашувнинг 90+3-Дақиқасида Исломнинг (Тўхтахўжаев) жаримадан йўллаган супер зарбасига қойил қолдим. 

Умуман ўйин ҳақида фикрим ижобий. Бугунги "Локо" ва "Ал Ваҳда" жамоалари тўқнашувидан завқ олдим. "Локомотив" ўсишда давом этса, бу йилги ОЧЛда ушбу жамоадан юқори натижаларни кутишимиз мумкин. Хато ва камчиликлар етарли. Лекин, мавсум бошида бу ҳар қандай клубда содир бўладиган вазият. Баракалла! Мен жуда хурсандман, уйимга аъло кайфиятда кетяпман. Раҳмат йигитлар! Бугун сизларнинг кўзиингизда иштиёқни кўрдим. 

Эртага "Пахтакор"дан ҳам камида шундай ўйин кутиб қоламан. Ҳалқаро мусобақада ҳамюртларимизга омад тилайман!


ТТЗ даҳасида истиқомат килувчи "Локо" мухлиси ва СА ўқувчиси Абдусамат

Рейтинг: -53   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика