UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  1 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  3 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  30 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  11 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  18 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  8 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  5

ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади Янгиликлар

ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади

Айни вақтда Жаҳон лигалари ассоциациясининг Лигаларни ривожлантириш бўйича вакили Станислав Штипков Тошкентда бўлиб турибди.

Ўтган уч кун давомида мутахассис ЎзПФЛ фаолиятини ўрганиб, унинг ҳар бир бўлими ходимлари билан алоҳида суҳбат ўтказмоқда. 


Эртага — 12-июн куни тонгда ЖЛА бош котиби Жером Перлемутер пойтахтимизга етиб келади. Ташриф доирасида Перлемутер ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов билан учрашади. Шунингдек, 13-июн куни 16:30 да Wйндҳам меҳмонхонасида ЎзПФЛ мусобақаларида иштирок этувчи профессионал футбол клублари раҳбарияти иштирокида йиғилиш бўлиб ўтади. Унда ОАВ вакилларининг ҳам бўлиши кўзда тутилган.


14-июн куни Жером Перлемутер, Станислав Штипков, шунингдек, Чехия ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигалари раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Анжуманда мамлакатимиз Суперлигаси, уни ривожлантириш йўлида ЎзПФЛ иштироки, жаҳоннинг футболи ривожланган мамлакатлари Лигалари фаолияти ва бошқа кўплаб масалаларда журналистлар билан суҳбат ташкил этилади. Матбуот анжумани 11:00 да Бунёдкор стадионида бўлиб ўтади. 


Шу куни 20:00 да меҳмонлар Суперлига 12-туридан ўрин олган "Бунёдкор" — "Пахтакор" беллашувини стадиондан кузатади. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика